[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

24.11.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида Республикамизнинг барча ҳудудлари, айниқса, чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи турли соҳа ходимларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда кўп йиллардан бери  самарали меҳнат қилиб, аҳолига тиббий хизмат кщрсатиш ишлари сифатини оширишга ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган 50 нафар тиббиёт ходимлари “Умид Гулшани” санаторийсида бепул соғломлаштирилди.

Санаторийда улар кўтаринки руҳда кутиб олиниб, санаторий худуди, даволаш муолажаларининг турлари ва тартиби билан таништирилдилар. Дам олувчиларнинг мазмунли хордиқ чиқаришлари учун турли маданий тадбирлар, концерт дастурлари, спорт мусобақалари, муҳим мавзулар юзасидан давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятининг диққатга сазовор масканларига саёҳатлар уюштирилди.