[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.11.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан жорий йилнинг 24 ноябрь куни Тошкент давлат Аграр университети залида “Меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича 2015-2016 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар дастури” доирасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарда Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган 90 дан ортиқ корхона раҳбарлари, маҳнат муҳофазаси ва техник хавфсизлик муҳандислари, касаба уюшма ташкилотлари раисларидан иборат вакиллар иштирок этдилар.

Ушбу семинарда Тошкент вилот меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси Давлат инспекцияси, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси вакили, Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Тошкент вилояти Бош тиббий-меҳнат эксперт комиссияси бошқармаси, Тошкент вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бўлими масъул ходимлари сўзга чиқиб, соҳадаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунчалар бердилар.

Шунингдек, семинар давомида иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси «Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида»ги конуни янги тахрири юзасидан ҳам тўхталиб ўтиб, унинг афзалликлари, имтиёз ва бошқа янгиликлар ҳақида сўзга чиқиб, ушбу Қонун ўз вақтида қабул қилинганлиги, унда меҳнаткашларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда кўпгина янгиликлар киритилганлигини таъкидлаб ўтдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

Семинар Дастурига асосан “Тошкент Пахта саноат худудий филиали” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Ахмедов Султонмурод шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари, корхонанинг фаолияти, ходимларга яратилган меҳнат шароитлари юзасидан  ва бевосита пахта саноатида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тушунчалар бердилар.

Семинар иштирокчилари шу каби семинарларни мунтазам равишда ўтказиб турилиши ҳақида таклифлар киритдилар.