05.12.2016. “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан республикада ўтказилаётган меҳр-мурувват ойлигида касаба уюшмалари ташкилотлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Хусусан, Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан, “Кексалар доимий эътиборда” тадбири ташкил этилди.
Андижон шаҳридаги “Саховат” интернат уйида ташкил этилган ушбу тадбирда бу ерда яшовчи қария ва ногиронлар холидан хабар олиниб, улар учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан икки дона ногиронлар аравачалари топширилди.
Шунингдек, Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти Ангор ва Қизириқ туман кенгашлари томонидан “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тармоқ тизимида ишлаётган ногиронлар, касб касаллигига чалинган шахсларга эсдалик совғалари топширилди.