[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.12.2016. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг халқимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш ҳамда Конституция қабул қилинганлигининг 24 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги санаторий ва дам олиш масканларида ҳам тизимли тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, ҳар бир санаторийда дам олувчилар ва сиҳатгоҳ ходимлари ўртасида Давра суҳбатлари ва Маънавият соатлари ўтказилмоқда. Ушбу тадбирларга таниқли олимлар, сиёсатшунослар таклиф этилиб, Бош Қомусимизнинг мазмун-моҳияти, унинг халқимиз хаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳамда юртимизда ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар кенг тушунтирилмоқда. Бугунги кунгача “Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати”, “Конституция — бош қомусимиз”, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — барқарор Конституция” мавзуларида ўтказилган 20 дан ортиқ Давра суҳбатлари шулар жумласидандир.

Шу билан бирга байрам тадбирлари доирасида санаторийларда кўп йиллардан бери меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, хайр-эҳсон ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Конституция — ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишларининг асоси” шиори остида мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотларга ходимлар ва дам олувчиларнинг саёҳатлари уюштирилмоқда. Санаторий ходимлари ва дам олувчилар ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури буйича ўтказилаётган очиқ турнирлар эса дам олувчиларнинг бўш вақтларини янада мазмунли ўтишига хизмат қилмоқда.