15.12.2016. Касаба уюшмалари томонидан жойларда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилаётган Меҳр-мурувват ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Зомин туманидаги “Мурувват” уйида ташкил этилди.
Тадбирда мазкур “Мурувват” уйига ташриф буюрган бир гуруҳ касаба уюшмалари ходимлари Ҳукуматимиз томонидан имконияти чекланган ва меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга кўрсатилаётган ғамхўрликлар ҳақида гапирдилар.
Тадбир сўнгида “Мурувват уйига” ҳомийлик ёрдами сифатида “Артел” русумли кир ювиш машинаси топширилди.