[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.12.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан республикамизнинг ҳар бир ҳудудидаги туман ва шаҳарларда ҳокимликлар, тижорат банклари, молия ва халқ таълими бўлимлари, бандликка кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси, давлат солиқ инспекцияси ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларда ижтимоий-меҳнат муносабатларига тааллуқли  қонунлардаги янгиликлар, бандлик, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш ҳақи ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш, ташкилотларда ижтимоий ҳимоя ҳамда меҳнат муҳофазаси ишларини молиялаштириш йўналишларидан келиб чиққан ҳолда касаба уюшмалари ҳамда иш берувчилар ўртасида 2017 йил учун тузиладиган жамоа шартномаларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Шунингдек, мазкур Давра суҳбатларида касаба уюшма аъзолари томонидан меҳнат соҳасига тааллуқли қатор масалалар, уларнинг ечими хусусида таклифлар билдирилиб, фикр-мулоҳазалар алмашилмоқда. Хусусан, Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ўтказилган давра суҳбатида ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид қатор масалалар ўртага ташланиб, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Шунингдек, бир қатор масалалар ечимини топиш мақсадида вилоят миқёсида ўтказиладиган Давра суҳбатлари дастурига киритилди.

Давра суҳбати якунида ушбу йўналишлардаги ҳамкорликни кучайтириш  бўича тегишли тавсиялар қабул қилинди.