[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

05.01.2017. “Андижон биокимё” акциядорлик жамиятида “Ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоа шартномаларининг роли” мавзусидаги семинар ўтказилди.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Андижон биокимё” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган мазкур семинарда Республика Кенгаши мутахассислари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари, касаба уюшма фаоллари, хотин-қизлар комиссияси ва ёшлар кенгашлари раислари иштирок этдилар.

Семинардан кўзланган мақсад – ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бандлик, эркин касб танлаш, меҳнат соҳасидаги тенг ҳуқуқлилик бўйича ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларининг таъминланиши масалалари бўйича, шунингдек, мазкур йўналишда ижтимоий мулоқотни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдир.

Таъкидлаш зарурки, семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартишларнинг мазмун ва моҳияти, “Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни хусусида олиб борилган мулоҳазаларни қизиқиш билан тингладилар.

Эшитилган маърузалар юзасидан муҳокамалар олиб борилди, барча иштирокчилар фаол қатнашиб, нафақат савол берди, балки улар ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.