[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

17.01.2017. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг мавжуд барқарор механизми жамиятнинг ҳимояга муҳтож қатламлари, айниқса, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кекса-қариялар, ногиронлар, ёрдамга эҳтиёжманд аҳоли вакилларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан изоҳланади.

Мамлакатимизда, меҳнат шартномалари асосида корхона ва ташкилот, муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аьзолари, меҳнат ногиронлари ва фахрийларини, ёрдамга муҳтожларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини таьминлашга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлардан бири-корхона ва ташкилотларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги тузилган жамоа шартномалари ҳисобланади.

Жамоа шартомасининг эътиборли томонларидан бири шуки – жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин.

Меҳнат Кодексининг 42-моддасида, жамоа шартномаси, иш берувчига ва мазкур корхонанинг барча ходимларига, шу жумладан жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этиллишлиги белгиланган.

Амалалиётда эса, жамоа шартномалари орқали ходимларнинг оила аьзолари, корхонананинг собиқ ходимлари ҳисобланган меҳнат фахрийлари ҳам жамоа шартномаларида белгиланган ижтимоий ҳимоя тадбирларидан фойдаланадилар.

Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқларига қарашли корхона ва ташкилотларда бошланғич ташкилотлар иштирокида имзоланаётган жамоа шартномалари сифати йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Жамоа шартномаларига ходимлар ва меҳнат фахрийларининг, ногиронлар ва кам таьминланганларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган янги тадбирлар киритилмоқда.

Корхонада фаолият кўрсатаётган ёш мутахассислар қўнимлилигини таьминлашга қаратилган – уларнинг оила аьзоларига уй-жой қурилиши учун ва мамалакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддатга фойдаланиладиган маиший техника асбобларини сотиб олиш учун иш берувчи маблағидан ҳисобидан фоизсиз ссудалар бериш, коллеж битирувчилари манфаати ҳимоясига қаратилган “Устоз – шогирд” анъаналари асосида амалиёт ўтаётган ва энди иш бошлаган касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ҳамда битирувчиларини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш йўналишидаги тадбирлар билан бойитилмоқда.

Хусусан, 2016 йил давомида металлургия ва машинасозлик саноати тармоқларига қарашли корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари асосида – 14897 нафар кам таъминланган оилалар вакилларига 2 млрд. 489 млн. 541 минг сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди.

Корхона ва ташкилотларнинг иш берувчилари маблағи ҳисобидан 2488 та оилага мамлакатимизда ишлаб чиқарилган, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар шунингдек, уй жой қурилиши учун 3 млрд. 852 млн. 892 минг сўм миқдорда фоизсиз ссудалар берилди.

Амалдаги бошқа бирон норматив хуқуқий ҳужжатда кўзда тутилмаган, фақатгина жамоа шартномасида белгиланган ҳолатда амалга оширилиши мумкин бўлган тадбирлар бўйича ҳам аҳолининг ёрдамга муҳтож қатлами манфаати ҳимоя қилинмоқда.

Жумладан, 2016 йилда, тармоқ корхоналарига алоқадор кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 6641 та оилаларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари, дарсликлар харид қилиш харажатларини қоплаш учун 546 млн. 56 минг сўм миқдорда маблағ ажартилган.

Фарзандлари 3 ёшгача тўлгунга қадар бола парваришида бўлган 4702 нафар ёш онага 774 млн. 692 минг  сўм моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 1011 нафар болали аёлларга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилашини жорий этишга 578 млн. 47 минг сўм миқдорда маблағ ажратилган.

164 нафар аёлларнинг ҳомиладорлик ва туғиш таьтиллари узайтирилиши оқибатида 206 млн. 545 минг сўм миқдорда маблағ сарфланган.

Корхонада фаолият кўрсатаётган ёш мутахассислар қўнимлилигини таьминлашга қаратилган тадбирларнинг ижроси таъминланиши натижасида 145 та корхона ва ташкилотда 414 нафар ёш ходимни шогирдликга олган устозларга 31 млн. 79 минг сўм миқдорда қўшимча ҳақ тўланган. 7 та корхонада олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таьлими муассасаларини битирган ёш мутахассисларга 455 млн. сўм миқдорда қўшимча ҳақ тўланган. 55 та корхона томонидан ижтимоий кам таьминланганлар тоифасига кирувчи 135 нафар ёш мутахассиснинг 16 млн. 300 минг сўм миқдорда уй ижара тўловлари тўлаб берилган.

Бошланғич касаба уюшма ташкилотлар иштирокида имзоланаётган жамоа шартномаларида, пенсия ёшигача, пенсия ёшига етиб корхона ва ташкилотларда хизмат қилаётган кекса ёшдаги ходимлар ва шу корхонада ишлаб пенсияга чиққан меҳнат фахрийларини ижтимоий ҳимояси йўналишида тадбирларнинг киритилишига ҳам алоҳида эьтибор қаратилган.

Бу борада Тошкент шаҳридаги “Ўзкабель” ҚК АЖ, «O’ZELEKTROAPPARAT – ELECTROSHIELD» АЖ ҚК, Тошкент вилоятидаги “Ўзметкомбинат” АЖ, Андижон вилоятидаги GM “Uzbekiston” ЁАЖ, Фарғона вилоятидаги “Фарғона Автоойна” АЖ, Самарқанд вилоятидаги “Самавто” МЧЖ, “JV MAN Auto – Uzbekistаn” АЖ, Жиззах вилоятидаги “Жиззах аккумулятор заводи” АЖлари томонидан 2016 йилда жамоа шартномаларида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш, ходимларнинг, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам аҳоли вакилларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш йўналишида эътиборга молик ишлар амалга оширилган.