[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.01.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Федерация Кенгаши, тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари мутасаддилари, касаба уюшма фаоллари иштирок этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, халқ фаровонлигини ҳамда мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси мамлакатимизда давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, барча соҳаларни либераллаштириш ва модернизациялаш каби кенг кўламли ислоҳотларни ҳаётга изчил татбиқ этишни кўзда тутганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Унда давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада ошириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувликни кучайтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилгани эътироф этилди.

Анжуман иштирокчилари мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида миллий иқтисодиётимиз жадал ривожланаётгани, инсон манфаатларини таъминлаш ва халқимиз турмуши сифатини ошириш  борасидаги ишлар юксак босқичга олиб чиқилаётганини қайд этдилар.

Давра суҳбатида иқтисодий ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга оид мавзуларда фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси чуқур муҳокама этилиб, таклиф ва тавсиялар билдирилди.