30.01.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан корхона ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт билан шуғулланиш орқали турли касб касалликларининг олдини олиш мақсадида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида ўтказилаётган спартакиадага старт берилди.
Спортнинг 6 тури – бадминтон, баскетбол, шахмат, шашка, сузиш, стол тенниси бўйича ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этишни хохловчилар ўзлари меҳнат қилаётган корхона, ташкилот ёки муассаса касаба уюшма қўмитасига мурожаат қилишлари мумкин.