[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.02.2017. Жорий йилнинг 3 феврал куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида Ёшлар кенгашининг II мажлиси ўтказилди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилари ва масъул ходимлари, Федерациянинг Ёшлар кенгаши аъзолари иштирок этди.

Мажлисда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар Кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси маъқуллаб олинди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар кенгашининг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ва 2017 йилдаги устувор йўналишлари тўғрисида ҳам сўз борди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунини амалиётга татбиқ этишда фаол иштирок этиш, ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий масалаларига оид қонун ҳужжатларига таклифлар киритиш, касаба уюшмалари фаолиятига ёшларни жалб қилиш, улар ичидан энг фаолларини танлаб, Ёшлар кенгаши, касаба уюшмаларининг раҳбар органлари таркибига захира тайёрлаш мақсадида уларни ўқитиш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этиш каби бир қатор масалалар муҳокама этилди.

Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Б.Махмадалиев, Федерация Кенгаши аппарати бўлим мудири М.Исаев, Ёшлар кенгаши раиси С.Мамадиев, Ёшлар кенгаши раиси ўринбосари Ш.Жўраев ва бошқалар маъруза қилди.

Мажлис якунида “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар кенгашининг 2017 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.