06.03.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Қайта алоқа механизмига бағишланган семинар ўтказилди.
Семинарда Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Савдо-саноат палатаси мутахассислари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банкининг биргаликдаги миссияси вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида 2016 йилда Қайта алоқа механизми бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамдауни янада ривожлантириш соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган истиқболли режалар ҳақида сўз борди.
Семинар-тренинг интерактив усулда, савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди. Семинар-тренинг қатнашчилари кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда олдиндан тайёрланган амалий топшириқларнинг ечими бўйича муҳокамалар олиб боришди. Муҳокамалар сўнгида ҳар бир гуруҳ ўз лойиҳаси бўйича тақдимот ўтказди.