[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.03.2017. “Олмалиқ КМК” АЖ Саноат темир йўл транспорти бошқармасининг “Темирйўлчилар” маданият марказида ўтказилган семинар ана шу масалаларга бағишланди.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Нодира Каримова ўз маърузасида меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишида Республика, тармоқ ва ҳудуд даражасидаги давлат органларининг вазифалари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажаришга иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам масъулияти оширилиши, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш ҳамда камайтирилиши ташкилотнинг иқтисодий ҳолатини ўсишига сабаб бўлиши, иш берувчиларнинг меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этиш мақсадида ташкилотлар томонидан ихтиёрий равишда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини аудит қилиш механизми жорий этилиши масалаларига тўхталди.

Шунингдек, Нодира Баходиржановна ходимларнинг айрим тоифалари, аёллар, вояга етмаган шахсларни ва меҳнат қобилияти чекланган шахслар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини белгиланганлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишни таъминлаш юзасидан талаблар киритилиб, бошқа давлат бошқаруви органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланиши назарда тутилаётганини слайд лавҳалари орқали изоҳлаб берди. Қонундаги жамоавий ҳимоя воситалари, зарарли ишлаб чиқариш омили, иш ўрни, ишлаб чиқариш фаолияти, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса, касб касаллиги, меҳнат шароитлари, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнатда майиб бўлиш, ноқулай ишлаб чиқариш омиллари, хавфли ишлаб чиқариш омили, шахсий ҳимоя воситалари каби тушунчаларга атрофлича таъриф берилди.

Меҳнат муҳофазасига доир янги бош ҳужжатда меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш, меҳнат шароитлари давлат экспертизаси талаблари ҳам киритилган бўлиб, бу меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациясини ўтказиш орқали ходимларга зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун кафолатлар ҳамда компенсациялар берилишининг тўғрилигини, ходимларнинг ҳақиқий меҳнат шароитларини баҳолаш мақсадида амалга оширилиши белгиланиб қўйилган. Ушбу масалаларга Тошкент вилояти Меҳнат бошқармаси давлат меҳнат техник инспектори Музаффар Ибрагимов ҳам ўз маърузасида тўхталди.

Тадбир якунида семинар қатнашчилари томонидан берилган бир қатор саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.