22.03.2017. Денов тиббиёт коллежида 845 нафар ўғил-қиз фармацевтика, тиббиёт лабораторияси, ҳамширалик ва даволаш иши бўлимларида таҳсил олади.
Маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўқувчиларга чуқур билим бериш баробарида, меҳнатсеварликка ўргатишга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Билим даргоҳи ҳудудидаги икки гектар майдонда турли гуллар, мевали ва манзарали дарахтлар ўстирилаяпти.
Хусусан, тажриба участкасига беш юз туп наъматак қаламчалари ва 150 тупдан ортиқ интенсив олма кўчати экилган. Шавкат Бекмирзаев, Нормўмин Шералиев, Гулчеҳра Алимардонова, Барно Холназаровалар раҳбарлик қилаётган гуруҳ ўқувчилари дарс ва машғулотлардан бўш вақтда кўчатларни парваришлаб, бошқаларга ўрнак бўлишмоқда.