13.04.2017. Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ҳудудий менеджмент” йўналиши бўйича таҳсил олаётган тингловчилар учун амалий машғулот ташкил қилинди.
“Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришда касаба уюшмаларининг ўрни ва роли” мазусидаги мазкур амалий машғулотларда касаба уюшмаларининг ижтимоий-меҳнат соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, ижтимоий шерикликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини, улар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиб берилишини таъминлаш ва бу борада жамоатчилик назоратини ташкил қилиш соҳасидаги фаолияти тўғрисида тингловчиларга батафсил маълумот берилди ва атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, амалий машғулотлар доирасида, тингловчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Юридик клиникаси” фаолияти билан танишдилар.