18.04.2017. Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бу орқали касб касалликларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши кубоги учун томонидан спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.
Мусобақаларнинг дастлабки босқич беллашувларидан бири “Андижонкабель” АЖ қўшма корхонасида бўлиб ўтди.
Унда корхонада меҳнат қилаётган 170 нафардан ортиқ ходим иштирок этди. Кўтаринки кайфиятда ва қизғин беллашувлар остида ўтган баҳсларда ғолиб бўлган ходимлар корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди ҳамда мусобақаларнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.