[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ишчи, мутахассислар, ўқувчи ёшларнинг касбий маҳоратини оширишга кенг имконият яратиш, уларнинг қобилиятлиларини аниқлаш ва рағбатлантиришга қаратилган «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танлови ўтказилади.

«Қишлоқ хўжалиги машиналарига хизмат кўрсатиш механиги», «Компьютер инжиниринги техниги», «Дастурий инжиниринги техниги», «Пайвандлаш ишлари техниги», «Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича механик», «Умумқурилиш ишлари устаси», «Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси», «Ошпаз», «Сартарошлик ва декоратив косметика устаси», «Миллий ва бадиий либослар модельери» номинациялари бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этиш учун 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ишчи, мутахассислар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари таклиф этилади.

Танловда қатнашиш учун танлов номинацияси номи кўрсатилган ҳолда талабгор ўзи истиқомат қиладиган туман (шаҳар) касаба уюшмаси кенгашига (қабул комиссиялари) тегишли ҳужжатларни жорий йилнинг 30 апрелига қадар тақдим қилади.

Касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳужжатларни ўз ўқув муассасаси қошидаги комиссияга топшириши тавсия этилади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг эсдалик совға ҳамда дипломлари билан тақдирланади.

Танлов уч босқичда, яъни туман (шаҳар)ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда республика-тармоқ миқёсида ўтказилади.

Танлов тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар билан шу ерда танишишингиз мумкин:

Низом

Номинациялари рўйхати

Қўшимча маълумотлар учун Касаба уюшмалари Федерациясидаги
(+998 71) 252-21-19, 256-76-57, 256-48-81 телефон рақамларига мурожаат қилинг.