[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Мазкур танловдан кўзланган мақсад республикамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, соҳада фаолият юритаётган катта илмий ходим-изланувчилар, талаба ёшларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.

Касаба уюшмалари Федерациясининг илмий тадқиқотлар учун стипендияси 2017-2018 ўқув йили давомида магистратура ва бакалавриат талабаларини рағбатлантириш мақсадида белгиланади.

Стипендияларнинг ойлик фонди энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробаригача миқдорда белгиланади. Стипендия 2017-2018 ўқув йили (сентябрь-июнь ойлари) давомида ҳар ой кесимида тўлаб борилади.

Касаба уюшмалари Федерациясининг илмий тадқиқотлар учун гранти катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил изланувчиларни рағбатлантириш мақсадида белгиланади.

Грант фонди тақдим этилган лойиҳанинг асосланганлик даражасига мувофиқ республикада ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 45 (қирқ беш) баробаригача миқдорда белгиланади. Федерация гранти танлов комиссияси тавсиясига кўра бир йўла тўланиши мумкин.

Танловга ҳужжатлар жорий йилнинг 1 июнь санасига қадар Касаба уюшмалари Федерацияси ёки унинг ҳудудий бирлашмаларида қабул қилинади.

Танловга оид батафсил маълумотлар ва талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

Илмий тадқиқотлар учун грант танловига номзоднинг анкетаси

Илмий тадқиқотлар учун стипендия танловига номзоднинг анкетаси

Танлов Низоми

Қўшимча маълумотлар

Касаба уюшмалари томонидан илмий тадқиқотлар учун эълон қилинган грант ҳамда стипендиялар танлови ҳақида батафсил маълумот 

Танловни ўтказишдан мақсад

Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, соҳада фаолият юритаётган катта илмий ходим-изланувчилар, талаба ёшларнинг илмий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси махсус грант ҳамда стипендиялар учун танлов эълон қилади.

Стипендия кимлар учун мўлжалланган?

Федерация стипендияси республикамиздаги олий таълим муассасаларининг магистратура ва бакалавриат талабалари учун мўлжалланган. Танловда қуйидаги мавзуларда магистрлик диссертацияси ёки диплом иши устида илмий-амалий тадқиқотларни олиб бораётган талабалар иштирок этиши мумкин:

чуқур касбий билимларни эгаллаш;

мутахассисларни тайёрлаш сифатини янада ошириш учун зарур шароитлар барпо этиш;

меҳнат соҳасида халқаро ва миллий стандартлар;

касаба уюшмалари фаолияти;

бандликни кафолатлаш;

бирлашиш эркинлиги;

меҳнат муҳофазаси;

ижтимоий-иқтисодий муҳофаза;

жамоа музокаралари ва бошқа турдош йўналишлар.

Шунингдек, барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни рағбатлантириш мақсадида гарчи магистрлик диссертацияси ёки диплом иши устида илмий-амалий тадқиқотларни олиб бормаётган бўлса ҳам, уларга юқорида келтирилган мавзуларда ижтимоий лойиҳа билан танловда қатнашиш имконияти берилади.

Стипендия миқдори қанча?

Стипендияларнинг ойлик фонди республикада ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 5 (беш) баробаригача миқдорда белгиланади. Бунда стипендиянинг ойлик миқдори танлов комиссияси томонидан афзаллик берилган талабалар сонига нисбатан тақсимлаш орқали белгиланади.

Стипендия қанча вақт давомида тўланади?

Стипендия 2017-2018 ўқув йили (сентябрь-июнь ойлари) давомида ҳар ой кесимида тўлаб борилади.

Стипендия танловида қатнашиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. таълим муассасасининг талабгор ҳақидаги маълумотномаси;
  2. талабгор олиб бораётган тадқиқотнинг (магистрлик диссертацияси ёки диплом иши) аннотацияси;

Агар талаба танловда ижтимоий лойиҳа асосида қатнашаётган бўлса, унда

белгиланган мавзудаги ижтимоий лойиҳанинг батафсил матни тақдим этилади (бунда лойиҳа мақсади, унинг ижтимоий аҳамияти ва амалий натижаларга йўналтирилганлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш механизмлари аниқ кўрсатилган бўлиши лозим);

  1. тадқиқот олиб борилаётган муассасанинг (кафедра, илмий-тадқиқот маркази) тавсияномаси (ижтимоий лойиҳа учун илмий раҳбар тақризи);
  2. талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  3. иштирокчи анкетаси.

Ҳужжатлар қаерга тақдим этилиши лозим?

Танловга ҳужжатлар жорий йилнинг 1 июнь санасига қадар Касаба уюшмалари Федерацияси ёки унинг ҳудудий бирлашмаларида қабул қилинади.

Федерация гранти кимлар учун мўлжалланган?

Федерация гранти олий таълим муассасалари катта илмий ходим-изланувчилари ва мустақил изланувчиларига тўланади. Танловда қуйидаги мавзуларда илмий-амалий тадқиқотларни олиб бораётган иштирокчилар қатнашиши мумкин:

меҳнат соҳасида халқаро ва миллий стандартлар;

касаба уюшмалари фаолияти;

бандликни кафолатлаш;

бирлашиш эркинлиги;

меҳнат муҳофазаси;

ижтимоий-иқтисодий муҳофаза;

жамоа музокаралари ва бошқа турдош йўналишлар.

Грант миқдори қанча?

Федерация гранти фонди тақдим этилган лойиҳанинг асосланганлик даражасига мувофиқ республикада ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг 45 ( қирқ беш) баробаригача миқдорда белгиланади.

Федерация гранти танлов комиссияси тавсиясига кўра бир йўла тўланиши мумкин.

Грант танловида қатнашиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Федерация гранти учун талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. таълим муассасасининг талабгор ҳақидаги маълумотномаси;
  2. тадқиқот олиб борилаётган муассасанинг (кафедра, илмий-тадқиқот маркази) тавсияномаси;
  3. талабгор олиб бораётган тадқиқотнинг аннотацияси;
  4. катта илмий ходим-изланувчи ёки мустақил изланувчилигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  5. талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  6. иштирокчи анкетаси.

Ҳужжатлар қаерга тақдим этилиши лозим?

Танловга ҳужжатлар жорий йилнинг 1 июнь санасига қадар Касаба уюшмалари Федерацияси ёки унинг ҳудудий бирлашмаларида қабул қилинади.

Натижаларни қаердан билиш мумкин?

Талабгорларнинг ҳужжатлари танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва унинг натижалари Федерациянинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.