24.05.2017.Соғлиқни сақлаш тизимининг янада равнақ топишида, тиббий хизмат сифатини оширишда соҳа ходимларига яратилаётган меҳнат шароитлари муҳим аҳамият касб этади.
Боғот тумани тиббиёт бирлашмасида 2100 дан зиёд касаба уюшма аъзолари фаолият кўрсатади. Ишчи-хизматчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш учун иш берувчи билан тузилган жамоа шартномасида 12 та тадбир ўтказиш режалаштирилган.
Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштиришда асосий эътибор ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш, тиббиёт воситалари ва анжомларининг, биноларнинг хавфсизлигини таъминлаш, меҳнат шароитлари санитар-гигиенасини меъёрлаш, ходимларни шахсий ҳимоя воситалари, даволаш-профилактика хизмати билан таъминлаш, тиббий кўрикни ташкил қилиш, меҳнат муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини олиб боришга қаратилмоқда. Бирлашмада ходимларни дастлабки ва кейинчалик вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари йўлга қўйилган. Шунингдек, меҳнат муҳофазаси бўйича тегишли ходимларни ўқитиш, улар ўртасида техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-семинарлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, ёнғин хавфсизлиги бўйича бирлашма ҳамда бирламчи тиббиёт муассасалари бўйича жавобгар шахснинг вазифалари, иш жойидаги йўл-йўриқларни ўтказиш тартиби, меҳнат муҳофазаси бўйича уч поғонали назоратларни олиб бориш тартиблари ишлаб чиқилган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан 14 та иш ўрни аттестациядан ўтказилди. Маълумки, иш ўринлари аттестациядан ўтказилиши натижасида корхоналарда ишловчи ходимлар имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига, меҳнат шароитлари ноқулай ва зарарли ишлар учун йиллик қўшимча таътиллар олиш, сут ва унга тенглаштирилган маҳсулотлар, қисқартирилган иш вақтлари ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа имтиёзларга эга бўладилар.
Шунингдек, ходимлар махсус кийим ва шахсий ҳимоя воситалари, зарарли ишда ишловчилар сут ва сут маҳсулотлари билан таъминланди. 700 нафар ходим тиббий кўрикдан ўтказилди.