[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.06.2017. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили талабларидан келиб чиққан ҳолда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ходимларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясига эътибор кучайтирилди. Хусусан,  касаба уюшмалари Федерациясининг барча бўғинларида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш тизими – “Фуқаролар қабулхонаси” фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ижтимоий-меҳнат масалаларига оид ариза, шикоят ва таклифларини қабул қилиш тартибини янада соддалаштириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг виртуал қабулхонаси фаолият олиб бормоқда.

Халқ билан яқин мулоқот ўрнатиш, бу орқали оилаларда мавжуд муаммоларни ижобий ҳал этиш борасида ҳам касаба уюшмалари томонидан ўзига хос тизим йўлга қўйилди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида Касаба уюшмалари мутасаддилигида қатор жамоат ташкилотлари вакилларини ҳам ўз ичига олган идоралараро Ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 1-чораги давомида мазкур Ишчи гуруҳлари томонидан қарийб 2 млн. 161 минг хонадонга кирилиб, очиқ мулоқотлар ўтказилди. Шунингдек, касаба уюшма фаоллари мазкур ҳудудлардаги  4259 та ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, 342 та коллеж ва лицей, 2075 та мактаб, 983 та мактабгача таълим ва 859 та тиббиёт муассасасида мавжуд камчилик ва муаммолар, таълим муассасаларида ўқувчиларнинг давомати, улар ўртасида жиноятчилик аҳволини ўргандилар.

Мактаб ўқувчилари давомати бўйича ота-оналар, ўқитувчилар билан олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг давомат кўрсаткичлари ортишига эришилди. Оилалар билан мулоқотлар асосида мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланди. Бугунги кунда уларнинг ижроси бўйича жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.

Тавҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ бугунги кунгача 268 минг 429 та муаммонинг 193 минг 267 таси ёки 72 фоизи ҳал этилди.

Ҳозирда касаба уюшмалари Федерациясининг ишчи гуруҳи томонидан чора-тадбирларнинг бажарилиши мониторинги давом эттирилмоқда.