[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

29.06.2017. Ўтган чорак аср мобайнида тинчлик, хавфсизликни сақлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Биринчи Президентимиз раҳнамолигида олиб борилган ва бугун изчил давом эттирилаётган тинчликпарвар сиёсат ушбу эзгу интилишларга таянч бўлмоқда.

Терроризм, экстремизмга қарши кураш, милатлараро тотувлик, диний бағрикенглик, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ва муҳофаза қилиш Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг устувор йўналиши сифатида жаҳон ҳамжамиятида муносиб аҳамиятга эга бўлмоқда. Ўтган йилда Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, маърифат ва таълим башарият тараққиёти ва фаровонлигининг асосий омилларидан бири бўлиб, инсонларни эзгуликка чорлаши, меҳр-мурувватли ва сабр-қаноатли бўлиш каби юксак фазилатларни тарбиялашини қайд этди.
Маълумки, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишда, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришда асос бўлиб хизмат қилаётир. Ушбу ҳужжатнинг бешинчи йўналиши айнан хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритишга йўналтирилган давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, мамлакатимизнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилгани билан эътиборга молик.
Бунда Ўзбекистоннинг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги таҳдидларга қарши ўз вақтида, муносиб ҳаракатларни ташкил этиш, фуқаролик, миллатлар ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни янада мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилган. Шунингдек, давлатимизнинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш, экологик муаммолар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида холис ахборот етказиш каби қатор устувор йўналишлар белгиланган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган Форумда Ҳаракатлар стратегияси юзасидан касаба уюшмалари фаолларининг келгусидаги вазифалари муҳокама этилди ва белгилаб олинди. Форумда қайд этилганидек, бугунги мураккаб глобаллашув ва «ахборот уруши» асрида мамлакатимизда киберхавфсизликни таъминлаш муҳим ҳисобланади. Чунки ҳозирда бутун дунёда кибер хуружлар тобора глобаллашиб бормоқда. Ҳаракатлар стратегиясига кўра, мамлакатимизда бундай киберхуружларнинг олдини олиш, бу йўналишда етарлича хавфсизликни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши белгилаб берилди. Бу эса мамлакатимизда тинчлик-тотувлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, шахс, жамият ва давлат хавф­сизлигини таъминлашга асос бўлиши билан жуда катта аҳамиятга эга.
Бир сўз билан айтганда, мазкур Форумда экстремизм ва терроризмга қарши курашишда ўзаро ҳамкорлик қилиш, хавф­сизлик, барқарорлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган изчил сиёсатни қўллаб-қувватлаш борасида касаба уюшма фаоллари якдил қарорга келишди. Бу Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда кўмаклашиш Дастури»да ҳам ўз ифодасини топгани диққатга сазовор.