17.07.2017. Ховос туманида Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти электромонтёрлари касб маҳорати бўйича танлов ташкил этди.
— Ходимларнинг касбий билим ва маҳоратларини аниқлаш, ривожлантириш, меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилишга кўмаклашувчи ушбу мусобақани ҳар йили ўтказиш анъанага айланган, — дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Шавкат Мирзабеков.
Назарий ва амалий шартларни бажарган жамоаларнинг чиқишлари ҳакамлар томонидан холисона баҳоланиб борилди. Танлов якунида юқори кўрсаткичларни Мирзаобод, Боёвут, Сайхунобод туман электр тақсимлаш тармоқлари бригадалари қўлга киритишди. ўолиб жамоаларга диплом ва касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари топширилди. Шу билан бирга, «Энг яхши уста», «Энг яхши иш юритувчи», «Энг яхши электромонтёр» каби номинациялар бўйича совриндорлар рағбатлантирилди.