07.08.2017. Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик Кенгашининг маънавий-маърифий тарғибот гуруҳи томонидан Андижон вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг офицер, сержантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда аскарлари учун “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида адабий-бадиий кечаси ўтказилди.
Ушбу тадбирда Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик Кенгаши аъзолари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Андижон вилоят ҳокимлиги, Андижон вилоят мудофаа бошқармаси, ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳудудий бўлим аъзолари иштирок этишди.
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун Президентимиз ташаббуслари билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” йўналишлари мазмун-моҳияти тушунтириш ҳамда Жамоатчилик кенгаши томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари таркибидаги Зулфия мукофоти совриндорлари ҳамда “Ўзбекконцерт” Андижон вилоят бўлинмаси санъаткорлари ҳамда Ҳарбий округ ансамбл жамоалари томонидан ранг-баранг концерт чиқишлари намойиш этилди.
Тадбирдан сўнг Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳарбий қисмлар ва ҳарбий шаҳарчаларга ташриф буюришиб, у ерда ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун яратилган шарт-шароитлар (ётоқхона, ошхона, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, ўқув машқлари хоналари) ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг яшаш, ижтимоий ва маиший шароитлар билан ҳам танишилди.