25.08.2017. «Jizzax textile» хорижий корхонасида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар кенгаши ташаббуси билан ЎзКУФК томонидан ўтказилган Форумдан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан анжуман бўлиб ўтди.
Эътироф этилганидек, мамлакатимизда ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди. «Ҳаракатлар стратегияси» юртимиз тараққиётида янги саҳифа очди. Барча ҳудудларда бўлгани каби Жиззах воҳасида ҳам олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари одамларнинг кайфиятини кўтармоқда.
Анжуманда қабул қилинган Мурожаат меҳнаткашлар қалбида «Бу Ватан меники, бизники!» деган шижоатни янада жонлантириб юборди.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Мамадали Қулбоев ушбу анжуман оммавий жамоат ташкилотининг келажаги учун нақадар муҳим бўлганлигига эътибор қаратди. Бугун касаба уюшмалари олдида улкан вазифалар турибди. Ушбу вазифа ҳамда устувор йўналишлар ижросида бирлашиш муҳимлиги таъкидланди.
Анжуманда «Jizzax textile» хорижий корхонаси бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Марҳабо Нарзиқулова Форум иштирокчиларининг «Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати»ни ўқиб эшиттирди.