[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.08.2017. «Ғиждувон» эркин иқтисодий зона дирекциясининг 2017-2019 йиллар учун жамоа шартномаси тасдиқланди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши ташаббуси билан мазкур муассаса ходимлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда эркин иқтисодий зона дирекцияси ишчи-хизматчиларини касаба уюшма аъзолигига қабул қилиш ҳамда корхонанинг 2017 — 2019 йиллар учун тузиладиган жамоа шартномаси муҳокамасига бағишланган масала кўриб чиқилди.

Тармоқ Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Баҳромовнинг аъзолик афзалликлари ҳақидаги  тушунтиришларидан сўнг, дирекция ходимлари бир овоздан аъзоликка ўтиш истагини билдиришди.

2017 — 2019-йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномасининг лойиҳаси ишчи ходимларга ўқиб эшиттирилди ва кенг муҳокама қилинди. Кўпчилик томонидан маъқулланган жамоа шартномаси экспертизадан ўтказиш учун тармоқ шаҳар кенгашига тақдим этилди.