[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.10.2017. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчилари, Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остидаги Республика спартакиадаси зўр кўтаринкилик билан ташкил этилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши мутасаддилари сўзга чиқиб, барча иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ва мазкур спорт фестивали билан самимий табрикладилар.

Спорт беллашувларида 150 нафардан ортиқ касаба уюшма фаоллари мини-футбол, шахмат, шашка, стол тенниси, бадминтон каби спорт турлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Икки кун давом этган баҳслар якунига кўра ҳар бир спорт туридан 1-,2-,3-ўрин ғолиблари тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда ташкилотчилар томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Умумжамоа ҳисобида Навоий вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни, Тошкент шаҳри жамоаси 2-ўринни, Фарғона вилояти жамоаси эса 3-ўринни банд этди.

Шунингдек, «Энг ёши улуғ иштирокчи», «Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи», «Энг ёш иштирокчи», «ўалабага бўлган интилиши учун», «Энг маҳоратли ҳужумчи», «Энг моҳир дарвозабон», «Спортни ривожлантиришдаги муносиб ҳиссаси учун» каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар рағбатлантирилди.