[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.10.2017. Ўзбекистон Фанлар академияси бирлашган касаба уюшма қўмитаси, Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти ҳамда «Ижтимоий фикр» маркази касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида ўзбек адабиётининг забардаст намояндалари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф ижодига бағишланган «Ўзбек адабиётининг ўчмас юлдузлари» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда адабиётшунос олимлар, шоир-ёзувчилар, ўқитувчи ва талабалар, ОАВ вакиллари ҳамда «Ижтимоий фикр» маркази ходимлари иштирок этдилар.

Сўзга чиққанлар шоирлар ижоди ҳақида тўхталиб, уларнинг шеърларида юртга, онага муҳаббат, вафо, меҳр-оқибат, инсонийлик каби эзгу туйғулар улуғлангани, бу эса ёшлар маънавий тарбиясида муҳим ўрин тутишини таъкидлашди.

— Абдулла  Орипов ҳақида сўз очилса, талабалик дамларим эсга тушади, — дейди Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон  Республикаси фан арбоби Бахтиёр Назаров. — Ўша вақтларда шоир шеърлари босилган газета-журналлар халқимиз орасида қўлма-қўл бўлиб кетарди. Унинг «Митти юлдуз» номли илк китоби ўзбек адабиёти осмонида порлоқ юлдуз пайдо бўлганининг далолати эди. Абдулла Орипов шеъриятига Қайсин Қулиев, Расул Ҳамзатов ва бошқа  буюк сўз санъаткорлари юксак баҳо берганлар.

Тадбир сўнгида шеърхонлик кечаси ўтказилиб, фаол иштирокчиларга  шоирлар ижодига мансуб китоблар совға қилинди.