[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.11.2017. Нодавлат секторда меҳнат қилувчи ишчиларни касаба уюшмаларига жалб қилиш, уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий томондан ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хўш, Қамаши туманида бу борадаги ишлар аҳволи қандай? Саволимизга Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши мутахассиси Тўйчи Маҳкамов қуйидагича жавоб қайтарди:

— Туманда тармоқ тизимида нодавлат секторга тегишли 200 та корхона ва муассаса рўйхатга олиниб, уларни касаба уюшма хизматига жалб этиш бўйича тарғибот ишлари олиб бормоқдамиз. Натижада, жорий йилнинг саккиз ойида 80 та ташкилотда касаба уюшмаси иш бошлади, 283 нафар ходим ҳимояга олинди.

Хусусан, сўнгги ойда «Ҳамкор Бунёдкор файз», «Дониёр мевазори», «Кўкдаги қуёш», «Пардаев Бекназар», «Элёр Эшмуҳаммедов» хусусий корхоналари, «Анвар-Нур» кўп тармоқли савдо мажмуаси, «Жасурбек сифаттекс» МЧЖ каби ташкилотлар фермерлар ҳудудий касаба уюшма қўмиталари сафига кирди.

Алоҳида қайд этиш мумкинки, айни пайтда туман кенгашимизда аъзолар 23900 нафар бўлиб, уларнинг 1100 нафари нодавлат сектор корхоналарида ишлайди.

Фақат аъзоликка қабул қилиш билан иш битмайди. Қисқа фурсатда янги аъзоларни ҳам касаба уюшмаси афзалликларидан баҳраманд этиш, ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш, бир сўз билан айтганда, бошлан­ғич ташкилот ишини йўлга қўйиш, пировардида, ижтимоий ҳимояни кучайтириш тадбирлари амалга оширилаётир.