15.11.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун минтақавий Бюроси техник кўмагида амалга оширилган лойиҳа доирасида тайёрланган 24 нафар ўқитувчи-тренерлар учун якуний ўқув-семинар ўтказилди.
Семинар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўқитувчи-тренерларининг 2015-2016 йиллар давомида ташкил этилган семинар-тренингларда эгалланган назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини ошириш, шунингдек ҳар бир иштирокчи томонидан ишлаб чиқилган ўқув-услубий қўлланмаларни иш фаолиятида фойдаланиш учун янада мукаммаллаштириш мақсадида ташкил этилди.
Машғулотлар Халқаро меҳнат ташкилотининг малакали экспертлари Дорин Суручану, Василе Чоариклар томонидан замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўтказилди.
Ўқув-семинар якуни бўйича иштирокчиларга сертификатлар топширилди.