18.12.2017. Нуронийларни эъзозлаш, уларнинг ҳолидан хабардор бўлиш, дуосини олиш азалий қадриятларимиздан. Фарғона вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ҳам бу хайрли ишда фаол иштирок этиб келаётир. «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ва корхона, ташкилотларда «Фахрийлар кенгаши» ташкил этилган бўлиб, касаба уюшма ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Жорий йилнинг шу даврига қадар 2590 нафар фахрийнинг хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, 40 нафарига 3 млн. 100 минг сўмлик дори-дармон топширилди. Вилоятдаги 4 нафар уруш қатнашчиси, 2-гуруҳ ногиронлари аравачалар билан таъминланди. Шу мақсадга касаба уюшмалари томонидан 3 млн. 600 минг сўм маблағ ажратилди.
Вилоятдаги 680 та корхонада 953 нафар ходимга юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топширилди. Корхона-ташкилотларда меҳнат қилаётган 22 нафар фахрий Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда бепул соғломлаштирилди. Пенсияга чиққан фахрийларнинг 82 нафари Қўқон ва Марғилон шаҳарларига, 6 нафари Самарқанд шаҳрига, 10 нафари Хива шаҳрига, шунингдек, 3 нафари Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларига саёҳатга олиб борилди