[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт синов тариқасида ишга туширилган

30.03.2018. “Amudaryotex” хорижий корхонасининг ишга туширилганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, ўтган давр мобайнида корхонада маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва сифатлилигига эришиш борасида жиддий ютуқларга эришилди.

Айни кунда энг замонавий технологиялар асосида фаолият юритаётган корхонада 500 нафарга яқин ишчилар меҳнат қилишмоқда. Жаҳон бозорида сифати, рақобатбардошлиги билан ўз ўрни, нуфузига эга бўлаётган корхона маҳсулотлари туман экспорт салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан бу борадаги изланишлар ва интилишлар “Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий бўлинмаси – Қорақалпоғистон синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси томонидан чуқур ўрганилиб ва таҳлил қилиниб, корхона O’zDST ISO 9001:2009 стандарти талабларига жавоб берувчи сифат менежмент тизимига эга корхона сертификатини қўлга  киритди.

Хорижий корхона фаолияти йўлга қўйилганидан бери ўтган давр мобайнида маҳсулот сифатини оширишнинг барча чоралари амалга татбиқ этилди. Маҳсулот синовларини ўтказиш бўйича меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди, замонавий ускуналар билан жиҳозланган синов лабораторияси давлат аттестация кўригидан ўтказилиб, махсус гувоҳнома олинди, сифат менежменти тизими ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Натижада корхонада сифат менежменти тизими сертификатлаштирилди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу ютуқларга эришишда корхонада ходимлар учун яратилаётган муносиб меҳнат шароитларининг ҳам аҳамияти каттадир. Хусусан, корхонада бошланғич касаба уюшма қўмитаси тузилиб, жамоа шартномаси имзоланган. Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ижтимоий шериклигида бугун ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари таъминланиши билан бирга, уларнинг оила аъзоларининг ҳам ижтимоий ҳимояси диққат марказида бўлиб келмоқда. Хусусан, ходимлар ва уланинг оила аъзолари ўртасида ички туризмни ривожлантириш мақсадида уларнинг тарихий шаҳарларга саёҳатлари ташкил этилмоқда. Саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида ходимлар санаторийларда, уларнинг фарзандлари эса болалар оромгоҳларида имтиёзли йўлланмалар асосида дам олдирилиб, соғломлаштирилмоқда.

Корхона жамоа шартномасида меҳнат муҳофазаси масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.