[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.04.2018. 30 март куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ижтимоий-меҳнат муаммоларига бағишланган IV халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Касаба уюшмаларининг Санкт-Петербург Гуманитар университетида ташкил этилган конференция ишида бир қатор халқаро ташкилотлар ва давлатлардан келган соҳа вакиллари қатори Ўзбекистон касаба уюшмалари мутасаддилари ҳам қатнашди.

Анжуман иштирокчилари университетнинг ўқув-услубий амалиёти билан танишар экан, нуфузли таълим муассасасининг  бу борадаги ўзига хос ёндашувига ижобий баҳо бердилар. Бинобарин, Россия Федерацияси Давлат раҳбарларидан тортиб, ушбу мамлакатда фаолият юритаётган акфсарият мамлакат элчилари ҳам кўҳна шаҳарнинг ушбу замонавий ҳозиржавоб маърифат мас­канига алоҳида эътибор қаратиши аҳамиятга молик. Талабалар таҳсил олиш билан бирга, бу ­масканда том маънода яшаш имконига ҳам эгадирлар. Бу эса, ўз ўрнида, соҳага ҳаётда тобланган, ўз соҳасини чуқур эгаллаган мутахассислар етишиб чиқишига хизмат қилади.асаба уюшмаларининг Санкт-Петербург Гуманитар университетида ташкил этилган конференция ишида бир қатор халқаро ташкилотлар ва давлатлардан келган соҳа вакиллари қатори Ўзбекистон касаба уюшмалари мутасаддилари ҳам қатнашди.

Анжуман Кемерова шаҳрида юз берган фожиа­­ли воқеалар қурбонларини хотирлаш билан бош­ланди. Россия мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси М.Шмаков Президент В.Путиннинг халқаро анжуман иштирокчиларига табригини ўқиб эшиттирди. Касаба уюшмалари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари меҳнат муносабатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг самарали тизими бўлган ижтимоий ҳамкорликнинг замонавий тенденциялари ҳақида атрофлича фикр алмашдилар.

Муаммолар илгари ҳам бўлган, бундан кейин ҳам бўлади. Муҳими, уларни ҳал этиш борасидаги интилиш ва ҳаракатларнинг умуммақсадга хизмат қилишига эришишда. Санкт-Петербург анжумани иштирокчиларининг мулоҳаза ва хулосаларида айни  шу фикр бир неча бор қайд этилди.

Санкт-Петербургда ташкил этилган халқаро конференция ишида иштирок этишга ташриф буюрган ХМТ Меҳнаткашлар фаолияти бўйича Европа ва марказий Осиё мамлакатлари бўлими мудири Гловацкас Сергиус жорий йил 24-26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ҳаракатлар стратегияси ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзуидаги халқаро Конференция­­га ХМТ ва кўплаб халқаро ташкилотлар, мамлакатлар касаба уюшмаларининг ўта қизиқиш билан қараётганини алоҳида таъкидлади.

— Дарҳақиқат, бугун Президент ­Шавкат ­Мирзиёев раҳбарлигида расмий Тошкентнинг минтақавий муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал этишда истиқболли лойи­­ҳа ва ташаббуслар марказига айланаётгани ҳам ушбу анжуман нуфузини янада оширмоқда, — ­деди Гловацкас Сергиус. — Шубҳа йўқки, у халқаро ҳамкорлик соҳасида янги ташаббус ва ғояларни илгари сурганлиги билан тарихий воқелик бўлиб қолади.