18.04.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 23 декабрдаги “Касаба уюшмалари ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ва навбатдаги вазифалар тўғрисида”ги IV-1 cонли мажлис қарорида белгилаб берилган вазифаларни бажариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг тасдиқланган режа-жадвалига мувофиқ, Фарғона ва Наманган вилоятлари корхона ва ташкилотларида иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилиши ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида, ходимлар учун яратилаётган меҳнат шароитлари, уларнинг ўз вақтида тиббий кўриклардан ўтказилиши, иш жараёнида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан суғурта қилиниши, меҳнат муҳофазаси бўйича билимлари синовдан ўтказилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиялар ва вакиллар ҳамда янги ишга кирган коллеж битирувчиларига яратилаётган шароитлар, бахтсиз ҳодисалар оқибатида жароҳатланганлар ва боқувчисини йўқотган шахсларга белгиланган товон пуллари тўғри тўланиши ҳолатларига эътибор қаратилди.
Ўрганиш жараёнида иш берувчилар ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдамлар кўрсатилди. Меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги йўналишида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга муддатлар кўрсатилиб тақдимномалар киритилди.
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири
Х.Умаров