[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.05.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 23 декабрдаги IV Мажлиси қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳамкор ташкилотлар иштирокида 2018 йилнинг март-июль ойларида корхона, ташкило ва муассасалар раҳбарлари, инженер-техник ходимлар, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вакиллари ва комиссия аъзоларини ўқитиш ишлари ташкил этилди.

Мазкур ўқувлар жараёнида тингловчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти чуқур тушунтирилиб, Меҳнат муҳофазаси бўйича Битимни ишлаб чиқиш, унда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларни режалаштириш ҳамда молиялаштириш, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари” талабларига мувофиқ корхона ходимларини бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий суғурта қилиш йўналишларида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, “Меҳнат муҳофазаси бўйича йўрикномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Низом, “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқув ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида”ги Намунавий низом, “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги Низом талабларининг бажарилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ўқувлар дастурлари жараёнида ишга қабул қилинаётган ходимни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш, профилактик кўрикларни ташкил этиш, уларнинг самарадорлиги, ҳар бир ходимга тўғри тиббий хулоса берилаётганлиги устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, касб касалликлари профилактикасида ишлаб чиқариш жараёнларининг модернизацияси, автоматлаштириш, механизациялаштириш, дистанцион бошқарув ва робот техникасидан фойдаланиш, чанг миқдорини, физик омиллар даражасини камайтиришга йўналтирилган технологик чора-тадбирлар хусусида ҳам сўз борди.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларига мутахассислар батафсил жавоб қайтардилар.

Бугунги кунда мазкур йўналишлардаги ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати