31.05.2018. Ҳар томонлама соғлом ва баркомол авлодни камол топтиришга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсати доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ишчи касбларини оммалаштириш, энг фаол ёш мутахассисларни аниқлаб, уларни рағбатлантирган ҳолда инновацион ишланма ва ихтироларини амалга татбиқ этишларига кўмаклашиш, ёшларнинг иқтидор ва ижодкорлик қобилиятларни юзага чиқариш йўналишларидаги ишлар шулар жумласидандир.
Ёш мутахассисларнинг ўзлари танлаган касб ва мутахассисликларини чуқур ўрганишга бўлган қизиқишларини кўчайтириш ва қўллаб-қувватлаш, ўз касбига бўлган ҳурмат ва фахр ҳиссини ошириш, истеъдодли ёш мутахассисларни аниқлаш ва улар ўртасида соғлом рақобат мухитини яратиш орқали касб маҳорати ҳамда билим даражасини ошириш борасидаги ишларга Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси тармоғи ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тамонидан ўтказилаётган «Йилниг энг фаол ёш мутахассиси» кўрик-танловига тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ёш мутахассислар ҳам жалб этилдилар. Номинациялар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ғолиб бўлган энг фаол ёш мутахассисларни тантанали тақдирлаш тадбири Бердах номидаги Қароқолпоқ Давлат Университетининг маданият саройида ўтказилди.
«Йилниг энг фаол ёш мутахассиси» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида «Йилниг энг фаол ёш ипакчилик саноати ходими» номинацияси бўйича биринчи ўринни эгаллаган Дилбарой Ўримбаева Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
– Мазкур танлов тармоғимиз корхоналарида меҳнат қилаётган ёш истеъдод эгаларини кашф қилишда ҳам ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлмоқда, – дейди Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича масъул ташкилотчиси Қ.Бекманова. – Бундан ёш мутахассисларимиз жуда мамнун. Йил сайин танловда иштирок этиш истагини билдираётган ёшлар сони ортиб бормоқда. Энг муҳим бу танлов уларнинг ўз мутахассисликлари бўйича янги ютуқларни қўлга киритишларида катта аҳамиятга эга бўлмоқда.