09.07.2018. Танловда санъаткорларнинг ижодига муносиб баҳо берилди. Жумладан, «Анъанавий ижрочилик» йўналишида Қонликўл туманидан Оралбай Қалбаев, «Эстрада қўшиқчилиги»да Кегейли туманидан Гавҳар Қаллибекова, «Чолғу ижрочилиги»да Тахтакўпир туманидан Бахтбай Утепбергенов ва рақсда Тахиатош туманидан Анжела Пиржановалар биринчи ўринга мушарраф бўлди.
Тадбирда «Энг ёши улуғ иштирокчи», «Энг ёш иштирокчи» ва «Энг фаол иштирокчи» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди. Танлов ғолиблари қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирланди.