[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.08.2018. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков раҳбарлигидаги делегация Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерациясининг таклифига биноан Тожикистон Республикасида бўлиб қайтди.

Тожикистонга ташриф давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси билан Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ходимларининг расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, ходимлар ва улар фарзандларини соғломлаштириш, ёшларни касаба уюшмаларига жалб этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган тизимли тадбирлар, мамлакатимизда юритилаётган изчил ижтимоий сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар, санаторий-курортлар фаолияти, федерация нашри бўлган «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталарининг ижодий ишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўзаро мулоқотлар чоғида икки давлат касаба уюшмалари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, тармоқ ва ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари ўртасида амалий ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Делегация вакиллари очиқ акциядорлик жамияти шаклида фаолият юритаётган «Хожа Оби Гарм» санаторийсида ҳам бўлдилар. Варзоб дарасида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда жойлашган ушбу сиҳатгоҳда юқори ҳароратдаги сув манбалари ва иссиқ табиий шифобахш буғ, родонли сув ёрдамида даволашдан самарали фойдаланилади.

Шунингдек, делегация аъзолари Турсунзода тумани, Ҳисор қўрғони, Хўжанд вилоятида ҳам бўлдилар.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегациясининг Тожикистонга сафари Ўзбекистон ва Тожикистон касаба уюшмалари ўртасида дўстона ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда муҳим қадам бўлди, десак муболаға бўлмайди.