[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.08.2018. Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами олдидан вилоятининг туман, шаҳарларида истиқомат қилувчи бир гуруҳ кекса отахон ва онахонлар Тошкент шаҳрига саёҳат  қилдилар.

Саёҳатчилар дастлаб, Зангиота тарихий мажмуасини зиёрат қилишиб, мамлакатимиздаги тинчлик-фаровонлик ва ободончилик учун дуолар қилишди. Шундан сўнг фахрийлар Қатағон қурбонлари мажмуаси боришиб, музей экспонантлари, тарихий ҳужжатлар ва ўша даврларда олинган суратларни томоша қилишди.

Шундан сўнг Сирдарёликлар пойтахтдаги “Хасти имом” масжидида ҳам бўлишди-Таассуротларим бир олам, – дейди меҳнат фахрийси Солия Давлятова. Бунинг ҳаммаси мустақиллигимиз шарофати ва давлатимиз томонидан барча соҳалар каби туризм соҳасига ҳам эьтибор қаратилаётганлигидан. Касаба уюшмалари ва “Нуроний” жамғармасининг вилоят бўлими ҳамкорлигидаги бу тадбиридан миннатдормиз.

Нуроний отахон ва онахонлар ортга қайтишар экан, йўл давомида суҳбатлашиб, бугунги кунимизга шукроналар айтиб келишди. Айниқса, Тошкент шаҳридаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари уларда катта  таассурот қолдирди