[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.08.2018. Жиззах вилоятида “Ишга ёллашда  одилона амалиёт” мавзусига бағишланган семинар тренинг ўтказилди.

Туркия давлатининг “Одилона меҳнат уюшмаси” вакиллари иштирокида ташкил этилган мазкур семинар тренингда Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари, вилоят ҳокимлиги, Бандлик бош бошқармаси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят ҳамда туман кенгашлари, “Маҳалла” хайрия жамғармаси вилоят Кенгаши вакиллари иштирок этдилар.

Семинар иштирокчилари мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида ўртоқлашиш билан бирга кун тартибидаги мавзу юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни қизғин муҳокама қилдилар.

Семинар тренинг якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.