27.08.2018. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб кутиб олиш бўйича қабул қилган қарори халқимизнинг бунёдкорлик шижоати ва куч –ғайратини янги босқичга кўтарди.
Бу йилги муборак сана “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним! шиори остида байрам қилиниши муносабати билан жойларда турли маънавий–маърифий тадбирлар бошлаб юборилди. Мазкур тадбирларнинг асосий мақсади халқимизни ва айниқса ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган бўлиб, меҳнаткашлар ўртасида олиб борилаётган очиқ мулоқотларда табиийки юртимизда кейинги вақтда рўй бераётган ўзгаришлар, ҳалқ манфаати йўлида олиб борилаётган ишлар, қатор қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгаришлар, ҳалқаро алоқаларни мустаҳкамланаётганлиги ва тинчлик-тотувлик хусусида шунингдек, юритимизда қабул қилинган 5 та устувор вазифаларни амалда бажарилиши ҳақида батафсил сўз юритилмокда.
Албатта бугунги кунда республикамиз аҳолиси учун кенг кўламли ишлар ташкил этилмокда. Биринчи навбатда аҳоли саломатлиги, уни маънавий-маданий маърифатини янада юксалтириш,ички туризмни ривожлантириш орқали тарихий обидалар билан таништириш, миллий урф одатларимизни ва анъаналаримизнихалқимиз айниқсаёшларимиз онгига сингдириш каби ишларга эътибор қаратилмоқда. Ана шундай эзгу ишларни бажарилишида мутасадди ташкилотлар қаторида касаба уюшмаларининг иштироки алоҳида ўрин тутмоқда.
Мустақил юртимизнинг иқтисодий ривожланишида ахборот- технологияларини ривожлантириш борасида соха ходимларининг ўрни сезиларли даражада бўлмоқда. Бугун шиддат билан ривожланиб келаётган ахборот технологиялари сохасида меҳнат қилаётган ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимдаги касаба уюшмаларининг асосий вазифасига айланган.
Хусусан, она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, ватани ҳимояси, шаъни, ривожланиши, юрт байроғини юқори марраларда хилпирап турушини ўзининг бурчи деб билади.
Шу боисҳам касаба уюшмаларисоха тизимидаги акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасалари ходимлари ўртасида соғломлаштириш ишлари, ички туризмни ривожлантириш, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳамда спортнинг қатор турлари бўйича мусобақаларни янада оммалаштириш ва уларнинг жисмонан бақувват бўлишлари учун кундалик турмуш тарзига айлантириш борасида ижобий ишларни амалга ошириб келмоқда.
Соха тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган меҳнаткашларни байрам кунлари дам олишларини ташкил этиш, соғломлаштириш ва улар учун маданий тадбирларни уюштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Республика кенгаши ўртасида 2018 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича ишлаб чиқилган қўшма тадбирлар режаси асосида байрам муносабати билан қатор тадбирларни амалга ошириш режалаштирилди.
Бу йилги мини футбол бўйича кўчма кубок учун республика мусобақасини ўтказиш негизида ходимларни соғломлаштириш, маънавий тадбир ташкил этиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар билан таништириш юзасидан саёҳат уюштириш кўзда тутилди.
Яқинлашиб келаётган Мустақилликнинг 27 йиллик байрами арафасида ташкил этилаётган мини футбол (футзал) бўйича кўчма Кубок учун Республика финал турнирини ўтказилишидан асосий мақсад алоқа, ахборот технологиялари сохаси ходимларининг мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, бугунгидек тинч, хотиржам ҳаётимизни таъминлаб келаётган, халқи учун куйиниб, барча шарт-шароитларни яратаётган муҳтарам Президентимизга ташаккур-туҳфаси сифатида ўз ватани ва севган касбига бўлган фидоийлигини, мард, бақувват эканлигини намоён этмоқликдан иборат бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 100 нафардан зиёд иштирокчиларни Бухоро шаҳрининг энг сўлим гўшасида кутиб олган – “Жуйзар” соғломлаштириш маскани меҳмонларни тиббий кўригини (терапевтик, неврологик, стомотолог, таянч ҳаракатлари аъзолари ва ошқозон ичак касалликлари) ташкил этишдан бошлади. Соғломлаштириш масканининг шифокорлари томонидан мусобақа иштирокчилари учун 10 турдагитиббий муолажалар уюштирилди.
Шу куни иштирокчилар учун ташкил этилган маънавият соатиҳам “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилиб, унда юрт равнақи учун нимаики зарур бўлса, барчаси бирма–бир амалга оширилаётганлиги эътироф этилди. Мамлакатимизнинг ривожланган давлатлар сафидан жой олиши, халқимизнинг узоқ келажакда эмас, балки бугун яхши ва фаровон ҳаёт кечириши–давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги қайта –қайта таъкидланди.
Бир сўз билан айтганда Ватан ободлиги ва фаровон ҳаёт ҳар бир инсоннинг олий мақсади сифатида эътироф этилди, ушбу эзгу ният ушалиши учун барча бирдай ҳаракат қилиши зарурлиги ҳақида сўз юритилди.
Ўтказилган очиқ мулоқот давомида меҳмонлар мезбон ҳудуд Бухоро шаҳридаги алоқа сохаси корхоналарида фаолият юритаётган ҳамкасблари билан тажриба алмашишҳамда касаба уюшмалари томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, меҳнат муносабатларини тартибга келтириш ва муносиб меҳнат шароитини яратиш борасида олиб бораётган ишлари билан танишиш имконига эга бўлдилар. Кечга томон Бухоро шаҳрининг тарихий обидаларидан Баховиддин Нақшбандий, АРК қаъласи, Лаби ховузга уюштирилган саёҳат иштирокчиларда унутилмас таъсуротлар қолдирди.
Мини футбол бўйича кўчма кубок учун республика мусобақаси иштирокчиларини Бухоро шаҳридаги “ Ёшлик” спорт мажмуаси чорлади.
Қуръа ташлаш натижасида дастлабки ўйинни бошлаб бериш масъулияти “ТШТТ-1” ва Фарғона терма жамоаси чекига тушди.
Бугунги кунда соха ходимлари ўртасида тобора оммалашиб бораётган мазкур спорт турнири жамолар ўртасида зўр қизиқиш, рақобатчилик маданияти, шиддат ва шижоа, қизғин тортишув ва беллашув, мардлик ва ғайрат, тезлик ва эпчилликни намоён этиш билан бошланди.
Шиддат билан ўтган якуний бахсларга биноан мусобақанинг учинчи ўрин соҳиблари “Ўзбектелком” АК “ТШТТ-2” ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали терма жамоалари бўлди.
Мусобақада иккинчи ўринни Сурхондарё вилояти терма жамаси эгаллади.
Мини футбол бўйича ўтказилган финал бахсларида фахрли 1-ўрин ва кучма кубок ТШТТ-1 терма жамоасига насиб этди.
Шунингдек, Бухоро терма жамоаси “Энг ғалабага интилувчан жамоа”, АТ “Алоқабанк” терма жамоаси “Энг интизомли жамоа”, Хоразм терма жамоаси “Энг фидоий жамоа” ва Фарғона терма жамоаси“Энг иродали жамоа” номинациялари билан тақдирланди.
Мусобақа ғолиблари ва совриндорларига Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Республика кенгашининг тегишли даражадаги Диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Байрам муносабати билан ташкил этилган тадбир иштирокчилар томонидан кўтаринки руҳда қабул қилиниб, юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ишларини янада самарали бўлишига интилишлари учун замин бўлади.