14.09.2018. Аҳолини фуқароларнинг ижтимоий меҳнат ҳуқуқларидан, шунингдек, мажбурий ва болалар меҳнатига йўлга қўймаслик борасидаги Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари қоидаларидан хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Касаба уюшмалари Федерациясининг Юридик клиникаси негизида жорий этилган қайта алоқа механизми доирасида Call-Center ташкил этилган бўлиб, у ерга фуқаролар пахта йиғим-терими ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан 1092 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Пахта йиғим-терими мавсумида ишонч телефонларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Федерация Юридик клиникасида касаба уюшмалари мутахассисларининг туну кун навбатчилиги жорий этилган. Шунингдек, Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш механизми яратилган.
Агар ҳуқуқларингиз поймол этилса, 1092 рақами бўйича ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.
Шунингдек, оғзаки ва ёзма мурожаатлар билан қуйидаги манзилларга ҳам мурожаат қилишингиз мумкин:
Оғзаки қабул ва ёзма мурожаатлар учун манзил:
100165, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 24-уй.
Электрон почта манзиллари: info@kasaba.uz, yuridik@kasaba.uz
Телеграм бот: @kasaba_bot