[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

21.09.2018. Бугунги кунда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган касаба уюшма аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш борасида жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар ўз самарасини бермоқда. Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ташкил этилган сайёр қабулларда ҳам кўплаб масалаларнинг жойида ҳал этилишига эришилди.

Хусусан, тармоқ касаба уюшма Республика кенгаши мутахассислари томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган тармоқ тизимидаги  корхоналарда ташкил этилган сайёр қабулларда Республика кенгаши юрисконсульти Жанна Цой ва меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассис Одилжон Мирзаев томонидан ходимлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Мулоқотлар давомида сайёр қабулга келган “Талимаржон иссиқлик электростанцияси” УК ходими М.Хаитова мутахассисларга 2017 йилда фарзанд парвариши таътилига чиққани, аммо бу давр мобайнида корхонада иш ўринларининг қисқариши туфайли иш лавозими қисқартирилганлиги тўғрисида мурожаат қилди. Шу ернинг ўзидаёқ касаба уюшма мутахассислари иш берувчи билан М.Хаитова мурожаати бўйича музокаралар ўтказиб, унинг янги иш ўрнига қабул қилиниши масаласи ҳал этилди.

Мулоқотлар давомида тармоқ корхоналаридаги ходимларга бугун мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан инсон манфаатларини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг махмун-моҳияти, бу жараёнда касаба уюшмаларининг ўрни мавзуига бағишланган семинар ҳам ташкил этилди.

Шундан сўнг “Хисарак ГЭС” УК, “Ўзқишлоққурилиш МК-14” АЖ, “Муборак электр маркази” АЖ ва “Талимаржон иссиқлик электростанцияси” УК ташкилотларига меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди.

Очиқлик ва шаффофлик тарзида ўтказилган сайёр қабул ва семинарлар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.