[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

15.11.2018. Жамоатчилик комиссиясининг Учтепа тумани аҳолиси билан галдаги учрашуви «Ҳайратий» «Давлатобод», «Латифгузар», «Шафтолизор» маҳаллаларида яшовчи фуқаролар иштирокида бўлиб ўтди. Учрашув давомида ишчи гуруҳ томонидан аниқланган муаммо ва камчиликлар мутасаддилар эътиборига ҳавола этилди.
Дастлаб «Ҳайратий» маҳалласида ўрганилган масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, 44-уйда яшовчи Гулилола Қодированинг таъкидлашича, у турмушидан ажраган бўлиб, икки нафар фарзанди бор. Уй-жой масаласида қийналиб келмоқда. Ушбу ҳолатни ўрганиш туман ҳокимлиги вакиллари зиммасига юкланди.
«Давлатобод» маҳалласида жойлашган мактаб ёнида йўл белгилари ва ўтиш йўлакчаси мавжуд эмас. Маҳорат кўчасидаги 255 кв.м. йўлни асфальт қилиш керак. «Тошшаҳартранс­хизмат» вакили ушбу масалани ҳал қилишни ўз зиммасига олди.
Бир гуруҳ маҳалла фаол­лари гузарда китобхонлик маркази очиш таклифи билан чиқишди. Жамоатчилик комиссияси раиси ­Қудратилла Рафиков ушбу таклифни маъқуллаб, кутубхона Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан икки мингта китоб билан таъминланишини билдирди.
«Латифгузар» маҳалласидан тушган мурожаатларга кўра, кўчаларда сув йиғилиб қолмоқда. Ирригация тизими ишламайди. Кўп жойларда бетон ариқлар йўқ. Ушбу масалани ижобий ҳал этиш учун «Тошшаҳар­­­­- т­­р­ан­­схизмат» АЖ, туман ободонлаштириш бўлимига зарур топшириқлар берилди.
«Шафтолизор» маҳалласининг Истироҳат катта кўчасида ирригация тизими йўлга қўйилмаган. Ёғингарчилик вақтида сув тўпланиб, аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда. Валижон отанинг айтишича, маҳалла яқинидаги 177-мактаб фао­лияти анчадан буён тўхтатиб қўйилган. Ота-оналар болаларини бошқа жойдаги мактабларга беришга мажбур бўлмоқда.
«Шафтолизор» маҳалласида яшовчи Отамурод Файзиев ёғин-сочин мавсумида ариқларда сув йиғилиб қолиши, аксарият жойларда ариқларнинг йўли очилмаганидан шикоят қилди. Шунингдек, айрим кўчаларнинг асфальти талаб даражасида эмас. Бундан ташқари, маҳалла фаол­лари ҳудудда дорихона очиш бўйича таклиф билдиришди.
Мулоқот чоғида юзага чиққан масалаларнинг баъзиларида шу жойда ҳал этилди. Баъзиларини ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.