[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.11.2018. 2018 йилда тасдиқланган иш режасига асосан “UAT” авиакорхонасининг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси кўчма меҳнатни муҳофазаси бўйича жамоа вакиллари, цехком касаба қўмитаси раислари ва касаба уюшманинг фаоллари ўртасида “Радуга” дам олиш оромгохида семинар-йиғилиш ўтказди. Кун тартибида семинарнинг Дастури бўйича жарохатланишни профилактикаси,  ишлаб чикаришда касбий касалликлар, меҳнатни муҳофазаси бўйича вакилларининг ўрни, меҳнатни муҳофазаси бўйича қонунчилик  ва шу масаланинг бошқа мухим жихатлари кўриб чиқиш қўйилган. Семинар ишида тингловчилар фаол қатнашдилар. Меҳнатни муҳофазаси бўйича ООО “Labour systems” лаборатория мудири тиббиёт фанлар номзоди В.Н.Феофанов, Миллий авиакомпаниянинг Давлат санитария эпидемология назорат марказининг ходими Б.О.Ахунджанов, Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгашининг бош мутахассиси Г.Х.Умаров маърузалари ва видео материаллари катта қизиқиш билан тингланди. Семинар-йиғилишнинг иши якунида қатнашчилар томонидан семинарларни авиакорхонанинг иш жараёнида маъмурият ходимларини таклиф қилиб давом эттириш таклифлар берилди. Семинар-йиғилиш қатнашчилари томонидан авиакорхона раҳбариятига ташаккурномалар этилди.