[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.01.2019. Жорий йилнинг 21-22 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида Ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш бўйича идолараро ишчи гурухи таркиби аъзолари Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Хуршид Умаров, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Меҳнатни муҳофаза қилиш  ва хавфсизлик техникаси бўйича етакчи мутахассиси Саодат Рахматуллаева иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.

Ўқув-семинарнинг биринчи маърузасига Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Х.Умаров чиқиб “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш ҳақида” мавзудаги маърузаси билан бошланди.

Семинар давомида ўз маърузалар билан иштирок этиш учун Хоразм вилоят Бандлик Бош Бошқармаси, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Хоразм вилояти Бошқармаси, Хоразм вилояти Бош ТМЭК, “Ўзагросуғурта” АЖ Хоразм вилоят филиалидан масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Жумладан, Хоразм вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси Қ.Ражабов “Фермер хўжаликларида меҳнатни тўғри ташкил қилиш” мавзудаги маърузаси билан иштирок этди.

Семинарга вилоятнинг барча туманларидан агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари раислари, фермер хўжаликлари рахбарлари, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўздонмахсулотлари” АЖ, “Ўзшаробсаноат” АЖ меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги мухандислари ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги бошқармалари масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, жами 74 нафар ходим  таклиф қилинди.

Семинарни ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарори талабларини амалга ошириш ҳамда унинг мазмун моҳияти тўғрисида семинар иштирокчиларига батафсил тушунтириш бердилар, мазкур қарорларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши борасида фермер хўжаликлари рахбарлари олдида турган вазифаларга  алоҳида эътибор қаратдилар.

Сўнгра савол-жавобларга ўтилди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга семинар ташкилотчилари томонидан тўлиқ ҳамда  батафсил жавоб олдилар.