30.01.2019. Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлими ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида “Жиззах минтақавий пахта терминали” масъулияти чекланган жамиятида “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ҳуқуқий билимларни ошириш ва бу борада касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг вазифалари” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлими мудири Икром Жабборов сўзга чиқиб, иштирокчиларга меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида бошланғич касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ваколатлари ва вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини олиб боришда (уч босқичли) назоратни ўтказиш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берди. Шунингдек, бу борада жойларда раҳбар ва масъул ходимларнинг ҳуқуқий билимларни ошириш зарурлигини айтиб, жамоатчилик назоратини олиб бориш юзасидан тайёрланган видеороликни намойиш этди.
Тадбирда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг корхона, ташкилот ва муассасаларда маъмурий-жамоатчилик назоаратидаги иштироки меҳнат муҳофазаси соҳасидаги мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқланиб, бартараф этиш чораларини кўрлишига имкон яратишини такидлади.
Семинар иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.