[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

04.02.2019. Жорий йилнинг 31 январ куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув-марказида Тошкент вилояти Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари тажрибаси асосида ўқув-семинари ўтказилди.

Мазкур семинарда тармоқ корхона ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий масалаларини ҳимоя қилиш борасидаги касаба уюшмаларининг ўрни ва улар томонидан амалга ошириб келинаётган ишлар тўғрисида тўхалиб ўтилди.

Сўзга чиққан Тошкент туман кенгаши раиси Ж.Саидов ва Оққўрғон туман кенгаши Қ.Субановлар ҳамда Тошкент тумани Ободонлаштириш бошқармаси ва Оққўрғон тумани Агроиқтисодиёт касб-хунар коллежи бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари, бошланғич ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги таъминлаш долзарб масалалардан бири ҳисобланиши ҳамда касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назорати йўлга қўйилганлиги натижасида бахтсиз ҳодисалар содир бўлишига йўл қўйилмаётганлиги тўғрисида айтиб ўтишди.

Семинар давомида презентацияси билан сўзга чиққан Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Х.Умаров қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича семинар иштирокчиларига атрофлича тушунтириш берди.

Жумладан, семинарда Агросаноат мажмуи ходимлари Республика Кенгашининг Ташкилий бўлим бош мутахассиси Ш.Бегимкулова, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Ш.Хазраткулов, вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат техник инспектори Б.Камолов, вилоят Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси мутахассиси Г.Бекжанова, Ўзагросуғурта акциядорлик жамияти Тошкент вилоят филиали раиси А.Анарбаевлар ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари раислари, хисобчилари, ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият юритувчи меҳнат муҳофаза ва хавфсизлик техникаси мухандислари, бошланғич ташкилот раислари ҳамда йирик фермер хўжаликлари раислари ҳамда Ўқув марказида малака ошираётган Агросаноат мажмуи ходимлари туман кенгашлари раислари иштирок этишди.

Семинарда, Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлашда долзарб бўлган масалаларга кенга тўхталиб, унда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва унинг аҳамияти, меҳнатда жабрланган ходимларга меҳнат қобилияти йўқотганлик даражасини белгилаш тартиблари, зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга шахслар ва боқувчисини йўқотган шахсларга тўланадиган зарар тўловларни тўлаш тартиблари, меҳнат қонунчилиги ва тизимдаги корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида тушунтиришлар шунингдек семинар иштирокчиларининг саволларига мутахассислар томонидан аниқ  жавоблар берилди.

 Семинар якунида Агросаноат мажмуи ходимлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида яхши натижаларга эришган, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда, иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйган касаба уюшмаси туман кенгаши раислари ва бошланғич таашкилотлар раислари ҳамда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси муҳандисларига Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташаккурномалари топширилди.

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири

Х.Умаров