06.02.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси вакиллари Қозоғистон нефть-газ тармоғи касаба уюшмаси таклифига кўра меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида 28 январ-1 феврал кунлари Қозоғистон Республикасига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида делегацияси вакиллари ҚозоғистонРеспубликасининг Атирау вилояти“Эмбамунайгаз” акциядорлик жамияти тизимидаги“Жилиоймунайгаз” қидирув бурғилаш бошқармасига қарашли “Кисимбай”,“Прорва”интеллектуал нефть ва газ қазиб чиқариш кон майдонларида бўлиб, у ердаги ишчи-ходимлар учун яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишишди. Ўзбекистон вакиллари ўзларини қўшимча маслаҳатларини бердилар.
Шунингдек, Атирау вилояти “Жилиоймунайгаз” қидирув бурғилаш бошқармасикасаба уюшмаси техник инспекторлари ҳамда касаба уюшмаси фаоллари иштирокида учрашув ташкил этилди.Мазкур учрашувда ўзлари томонидан олиб борилаётган ишлар билан таништирдилар.
Ташриф дастурига кўра, Қозоғистон халқи учун нефть газ пойтахти хисобланган Атирау шаҳрида жойлашган энг катта нефть-газ ташкилотларидан бири саналган “Эмбамунайгаз” акциядорлик жамияти аппарати иш фаолиятида қўлланилаётган замонавий қурилмалар билан жиҳозланган бурғулаш майдонларида қазиб олинаётган нефть ва газ маҳсулоти, унга сарф бўлаётган маҳсулот ва ускуналар ташкилотга тегишли барча автотранспорт воситаларини доимий GPS-навигаторорқали назорати акс этиб турувчи онлайн кузатув мониторингиҳамда замонавий қурилмалар билан жиҳозланган тарихий маълумотларни ўз ичига олган музей билан танишиб чиқилди.
Ўзбекистон делегацияси вакиллари Олмаотадажойлашган Қозоғистон санаториясидабўлиб ўтган Қозоғистон нефть-газ тармоғи касаба уюшмасининг Актуба, Ғарбий Қозоғистон, Мангистау, Қизилорде, Атирау вилоятлари касаба уюшмалари бошлиқлари вакиллари иштирокидаги умумий йиғилишда ҳам қатнашиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон касаба уюшмалари ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб иштирокчиларга олдинга қўйган мақсадга эришишларида мувоффақиятлар тилади.
Йиғилишдан сўнгйиғилиш иштирокчилари учун Олмаота шаҳри бўйлаб ҳамда Шумбулоқ тоғ дам олиш масканига саёҳат уюштирилди.
Шу билан Ўзбекистон делегацияси вакилларинингҚозоғистон Республикасига бўлган ташрифи ўз ниҳоясига етди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими