[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.02.2019. Фуқаро Я.Эргашев Фарғона вилоят хокимлиги молия бош бошқармасининг бош юристконсульти лавозимидан ноқонуний бўшатиб юборганлиги тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мурожаат қилиб, ишга тиклашда амалий ёрдам сўраган.

Касаба уюшмалари Федерацияси мутахассислари томонидан ушбу мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилиши натижасида аниқланишича, Фарғона вилоят хокимлиги молия бош бошқармаси фуқаро Я.Эргашевни меҳнат шартномасини бекор қилиши тўғрисида огоҳлантирган. Лекин, иш берувчи томонидан касаба уюшмасига фуқаро Я.Эргашев билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик сўраб киритилган тақдимномага рад жавоби берилишига қарамай фуқаро Я.Эргашев билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми, 2-бандига асосан, яъни, ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги муносабати билан бекор қилинган.

Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан фуқаро Я.Эргашевнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига ишга тиклаш ва бекор юрган кунидан ишга тиклангунга қадар ўртача ойлик иш ҳақи тўлаб бериш тўғрисида даъво ариза киритилди. Натижада фуқаро Я.Эргашев билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ бекор қилиниб, мажбурий бекор юрган вақти учун 4 миллион 844 минг сўм иш ҳақи ундириб берилишига эришилди.

Мазкур суд қарорига нисбатан Фарғона вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасининг берган аппеляция шикояти Фарғона вилоят аппелляция судлов хайъати томонидан кўриб чиқилиб, ФИБ Фарғона туманлараро биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўз кучида қолди.