[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.02.2019. Мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, меҳнаткашлар учун хавфсиз ва қулай меҳнат шароитлари яратиш, техника хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза килишга доир меъёрий ҳужжатлар ва қоидалар талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишга доир ҳуқуқларини касаба уюшмалари томонидан ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида куни кеча Олтинкўл туман тиббиёт бирлашмасида меҳнат жамоалари томонидан сайланган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар учун Меҳнат муҳофазаси – фаровон ҳаёт гарови мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.

Ўқув-семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутахассислари, меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган 42 нафар вакил ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар.

Ўқув-семинар аввалида иштирокчилар Олтинкўл тиббиёт бирлашмасида меҳнат муҳофазасини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг хотин-қизлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ташкил этилаётган иш ўринларида муносиб меҳнат шароитлари яратилиши ҳолати, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш, ходимларга белгиланган тартибда йўл-йўриқлар берилиши, ўқитилиши, меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларнинг белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши, тиббий кўрикдан ўтказилиши борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилиб, мазкур йўналишлардаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича  фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар. 

А.Комилов

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси